26 Сентябр 2023 йил 1232

“Мен кучли аёлман!” лойиҳаси иштирокчилари учун психологик тренинг ва тиббий кўрик ташкил этилди

Барчамизга маълумки, инсон ўз ўзини англаши ва муаммоларини ечимини топиши учун психолог билан ишлаш жуда муҳимдир. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ташкил этилган "Мен кучли аёлман!" лойиҳаси доирасида хотин-қизларнинг ўз-ўзига бўлган ишончини ошириш, мақсад ва режаларини тўғри аниқлай олишлари юзасидан психологик тренинг ташкил этилди. Ушбу тренингни Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар таъминоти хизмати инспектор-психологлари ҳамда халқаро тоифали психолог-коучер, оила психологи Малоҳат Равшановна ўтказди. Тадбир давомида иштирокчилар ўз олдиларига қўйган режаларини лойиҳа қатнашчиларига сўзлаб берди ва орзу истакларини амалга ошириш йўлида қандай куч топа олишлари ҳақида психологлар маслаҳатларини тинглади. Ҳар бир штирокчининг психологик портрети уларнинг ҳарактери ва қизиқишларидан келиб чиқиб индивидуал равишда тузилди. Тренингнинг яна бир фойдали жиҳати - иштирокчилар бир-бирини янада яқиндан билиб, муаммоларига ечим топишда бир-бирига кўмакдош бўлишди. 

Шунингдек, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бошқармаси поликлиникаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда иштирокчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ташкил этилди. Малакали кардиолог, терапевт, жарроҳ, офтальмолог ва бошқа шу каби шифокорлар хотин-қизларни кўрикдан ўтказиб, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, спорт билан шуғулланиш ва ўзини чиниқтириш бўйича тавсиялар берди. 

Барча янгиликлар

Text to speech