3 Апрел 2025 йил 299

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 24-мартдаги 118-сонли фармойиши асосида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида ички ишлар органларида кўп йиллар самарали хизмат қилган ходимларнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг ижобий тажрибалари тўғрисида “Касбидан бахт топганлар” мавзусида мақолалар танлови ўтказилишини эълон қилади.

Танловга ходимларнинг ҳаёти ва фаолиятидаги қизиқарли воқеаларга асосланган 3-5 варақ ҳажмдаги мақолалар Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан қабул қилиниб, “Постда - На посту” газетасида эълон қилиниши учун юборилади.
Иштирокчиларнинг ёши, касби, ижтимоий мавқеи чегараланмаган.

Танловга материаллар жорий йилнинг 10-апрель кунига қадар қабул қилинади. Ғолиблар моддий рағбатлантирилади.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: