Муҳтарам Президентимиз томонидан “2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ўзи қизиққан машғулотларга жалб қилиш, санъат ва шеъриятга қизиқтириш мақсадида жойларда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, янгиланиш ва яшариш тимсоли бўлган Наврўз байрами арафасида Учтепа тумани ҳудудида яшовчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида "Дилларда Ватан мадҳи" шиори остида кўрик-танловининг Учтепа тумани босқичи якунланди.
Танловда жами 132 нафар ёшлар қатнашиб, ўзларининг маҳоратлари ва истеъдодларини намоён қилишди.
Шундай тадбир Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида ҳам ўтказилди. Талаба-ёшлар Ватан мадҳини ёд этувчи ижод намуналари билан фаол иштирок этишди.
Танлов якунига кўра, “Қўшиқчилик йўналиши” бўйича "Муҳандислик технологиялари факультети" талабаси Суюнов Собиржон Анвар ўғли ғолибликни қўлга киритди. “Шеърият йўналиши” бўйича эса шу факультетнинг яна бир талабаси - Ҳамидуллаев Фатҳулла Лутфулла ўғли ғолиб бўлди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди