4 Ноябр 2023 йил 3727

Ҳурматли юртдошлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Жорий йилнинг 8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтимизда “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.

Ҳурматли юртдошлар, саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли Водийдан Воҳага ҳамда Воҳадан Водийга ҳаракатланиш 4П-12 автомагистраль йўли орқали амалга оширилишини маълум қиламиз.

Сизлардан, юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Барча янгиликлар

Text to speech