4 Ноябр 2023 йил 6745

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Жорий йилнинг 8, 9 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади. Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади. Жумладан,

1.     Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;

2.      Нукус - Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

3.     Ойбек - Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

      4. Ислом Каримов - Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб  Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;

      5. Шароф Рашидов - Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;               

      6. Навоий - Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;

      7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;

      8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.  

Эслатиб ўтамиз, ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар, шу кунлардан йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Сизлардан юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Барча янгиликлар

Text to speech