26 Ноябр 2022 йил 596

Чилонзор туманидаги “Дилбоғ” маҳалласида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатов Чилонзор туманидаги “Дилбоғ” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида фуқаролардан 35 тадан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар асосан контракт пулларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатилишига, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалаларга тегишли эди. Қабулда асосий эътибор "аёллар", "темир" ва "ёшлар" дафтарларига киритилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга қаратилди. Қабул давомида 13 та мурожаат жойида ҳал этилиб, бир нечтаси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 3 нафар ёшларга субсидия асосида зарур жиҳозлар, 10 нафар талабага эса контракт тўловини амалга ошириш учун сертификатлар топширилди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech