Аҳолининг муаммосини ўрганиб, жойида ҳал этиш мақсадида масъул ташкилот раҳбарлари томонидан навбатдаги сайёр қабул пойтахтимизнинг Адиблар ҳиёбонида бўлиб ўтди. 53 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 27 нафарининг муммоларига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Қолган фуқароларнинг муаммосига ечим топиш мақсадида масъул раҳбарларларга топшириқлар берилди ва муддатлари белгиланди. Мисол учун, Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Ҳабиба Шарипова 3 нафар фарзанди талаба эканлигини ва контракт пулларини тўлашга қийналаётганини маълум қилди. Унга сектор томонидан 50 фоиз контракт пули тўлаб берилиши белгиланди. Жазо муддатини очиқда ўтаётган Шавкат Муҳаммадбакиев ўз хатоларини англаб етганини ва ўзига тўғри хулоса чиқариб, ҳозирда фойдали меҳнат билан банд эканини билдирди, жазодан муддатидан олдин озод қилишларини сўраб мурожаат қилди. Унинг илтимоси инобатга олиниб шу ернинг сайёр суд ўтказилди ва пробация ҳисобида турган ушбу фуқаро жазодан муддатидан олдин озод қилинди. Шунингдек, сайёр қабул давомида 16 ёшга тўлган фуқаролар ва Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик паспорти ID-карталари тантанали равишда топширилди.