25 Ноябр 2023 йил 613

Болалар омбудсмани Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчилари билан учрашди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан болалар учун мунтазам равишда қизиқарли учрашувлар ташкил этилади. Шу кунларда  Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова марказга ташриф буюриб, тарбияланувчилар билан учрашди. Болалар омбудсмани ўсмирларга уларнинг ҳуқуқлари, давлатимиз томонидан улар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида гапириб берди. С.Раҳмонова ташриф давомида марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўсмирлар билан уларнинг севимли машғулотлари ва қизиқишлари ҳақида суҳбатлашди.


Шунингдек, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари болалар билан учрашиб, давра суҳбати ўтказди. Қизғин ўтган давра суҳбатида вояга етмаганлар ўзларининг келажакдаги орзулари ва қизиқишлари билан ўртоқлашишди, мутахассислар уларга тегишли тавсиялар беришди.

Барча янгиликлар

Text to speech