27 Июн 2024 йил 957

Тошкент шаҳар ИИББнинг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди

Куни кеча Тошкент шаҳар прокуратурасида Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга шаҳар прокурори Эркин Юлдашев томонидан кўкрак нишони ва мукофотлар топширилди.

Жумладан, жамиятда қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги вазифаларини бажаришда ташаббускорлиги ва қатъиятлиги, хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги ва касб маҳорати даражасини самарали тарзда оширганлиги, хизмат вазифаларини бажаришда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги, ижобий иш тажрибасини кенг оммалаштиришга муносиб ҳисса ҳамда алоҳида намуна кўрсатгани учун Тошкент шаҳар ИИББнинг бир гуруҳ ходимларига ҳам ташаккурнома эълон қилинди.

Бу каби эътибор ИИО ходимларини янада шижоат билан ишлашга туртки бўлиб хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech