Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида “Яшил макон” тадбирлари
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин давом этмоқда.
Пойтахтимизнинг Бектемир тумани учинчи сектор ҳудудида ҳам ушбу лойиҳа доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан маҳаллий аҳоли билан биргаликда сектор ҳудудлари хазонлардан тозаланиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Шу кунга қадар секторнинг 5 та маҳаллаларига 3250 туп мевали, 450 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Тадбирда барча масъулият билан иштирок этиб, маҳалла ва кўчаларни яшил маконга айлантириш чораларини кўрилмоқда.
Шу билан бирга Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг жорий куз мавсумидаги ишлар давом этмоқда. Туман учинчи сектор ҳудудида бошланган мазкур тадбирда сектор раҳбари ва ИИО ФМБ ходимлари иштирок этиб, 482 та япон софораси манзарали кўчатлар экилди.
Бу каби тадбирлар пойтахтнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.