Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ҳамда мактаб ўқувчиларини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. “Касбий тайёргарлик” ойлиги доирасида Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари ташаббуси билан, “Беш ташаббус олимпиадаси” шиори остида 290-мактаб ўқувчилари ўртасида турли хил спорт мусобақалари ташкил этилди. Жумладан, катта синф ўқувчилари спортнинг баскетбол, волейбол ва енгил атлетика турларида ўзаро куч синашишди. 4-8-синф ўқувчилари эса спортнинг шашка ва стол тенниси турларида беллашишди. Мусобақа якунига кўра ғолиблар аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.