19 Июн 2024 йил 1737

Бектемир туманида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Бектемир тумани ИИО ФМБ Ёшлар масалалари бўйича инспекторлар, пробация хизмати ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда  “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда жиноят сотдир этган ва содир этишга мойил туман ёшлари иштирок этди.

Мутасаддилар ёшлар орасида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш кўпаяётгани натижасида оғир турдаги жиноятлар содир этилаётганини қайд этишди. Шунингдек, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар, ушбу турдаги қонунбузарликларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари хусусида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, туманда содир этилган бир қатор жиноятлар тафсилотлари баён қилинди.

Тадбир иштирокчилари эътиборига мазкур жиноятларнинг аянчли оқибатлари ифодаланган видеофильм намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech