26 Ноябр 2022 йил 753

Бектемир тумани маҳаллаларида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Сайёр қабуллар - фуқаролар муаммоларини ўз вақтида ҳал этилишининг самарали ечимидир.
Куни кеча Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Элёр Эргашев “Олтинтопган” маҳалласининг аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди. Унда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Aзизжон Эшқуватов, тумандаги ташкилот ва идораларнинг масъуллари иштирок этдилар.
Сайёр қабул давомида 30 нафардан зиёд фуқаролар турли хил масалалар билан мурожаат этишди. Мурожаатлар асосини ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ва бошқа масалалар ташкил этди. Жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш билан боғлиқ 2 та мурожаат жойида ҳал этилди. Бир қатор мурожаатлар бўйича муддатлар белгиланди, айрим мурожаат этувчиларга эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шундай сайёр қабул “Нурли йўл” маҳалла аҳолиси билан ҳам бўлиб ўтди. Унда қатор ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этдилар. Сайёр қабулда маҳалла йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам олиш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш ва ижтимоий йўналишдаги бошқа масалаларга оид бир қатор мурожаатлари кўриб чиқилди.
Навбатдаги сайёр қабул “Хусайн Бойқаро” маҳалласида ташкил этилди. Унда фуқаролар моддий ёрдам олиш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди. Жумладан, ИИО ФМБ бошлиғига шу маҳаллада яшовчи 71 ёшли Людмила Х. уйининг ёнига ўриндиқ ўрнатиш илтимоси билан мурожаат қилган. Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech