7 Июл 2022 йил 1330

Жорий йилнинг беш ойида Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар режаси бандларини ижроси юзасидан бир қанча ишлар олиб борилди

Ички ишлар органлари ходимларининг асосий вазифаси нафақат жамоат тартибини сақлаш, балки фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун шароит яратишдир. Пробация хизмати ходимлари рўйхатга олинган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказдилар. Бундан ташқари, уларнинг айримларига ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, профилактика инспекторлари пойтахтимиздаги “Қўйлиқ” бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконларининг эгалари билан учрашувлар ўтказишди. Туман аҳолисига велосипед ва болалар аравачаларини ўғирланишини олдини олиш мақсадида профилактик буклетлар тарқатилди.
Уйма-уй юриш чоғида пойтахтга иш излаб келган фуқаролар ноқонуний яшаб турган бир нечта хонадонлар аниқланди. Уларга нисбатан профилактик чоралар кўрилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech