23 Август 2022 йил 1577

Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари маданий-маърифий тадбир ўтказишди

«Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ташаббуси билан, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий хизматчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда «Ҳусайн Бойқаро», «Янгиҳаёт», «Янги Бектемир», «Зилола», «Намуна», «Бектемир», «Роҳат», «Миришкор», «Олтинтопган» маҳаллаларининг ёшлар етакчилари ва аҳолиси иштирок этди.
Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида маъруза қилинди. Мамлакатимизда мазкур шиор остида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари, концерт дастурлари бўлиб ўтаётганлигини таъкидланди.
Тадбир иштирокчиларига Миллий Гвардия ҳарбий оркестри ва ёш хонандалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech