9 Апрел 2024 йил 1183

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Азиз юртдошлар!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби барчангизни меҳр-оқибат ва саховат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади!

Мамлакатимизда барқарор тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш, унинг олдини олиш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек вазифаларни амалга оширишда, Сиз – шаҳримиз тақдирига бефарқ бўлмаган азиз ҳамшаҳарларимизнинг ҳам ўрнингиз каттадир! Ушбу улуғ айём кунларида барчангизни самимий қутлаб, сизга тинчлик ва хотиржамлик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаймиз.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан,Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech