Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Азиз юртдошлар!
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Сизларни, барча ички ишлар органлари ходимларини, фахрийларини ҳамда юртимизда тинчлик ва осойишлатикни мустаҳкамлаш йўлида фидойилик кўрсатиб хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзоларини меҳр-оқибат ва саҳоват айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман! Халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозлаб келинаётган инсонпарварлик, шукроналик ва бағрикенглик тимсоли бўлган Ҳайит айёмида ҳамма ўз яқинларни йўқлайди, касалларнинг ҳолидан хабар олади. Маҳаллаларда қўни қўшниларга Ҳайит таомларини, ширинликларни улашаётган, бир-бирини байрам билан табриклаётган халқимизни кўриб инсон кўзи қувонади. Буларнинг барчаси тинчлик ва осойишталик неъматидир. Ушбу улуғ айём кунларида барчангизни яна бир бор самимий қутлаб, оилангизга қут-барака, хотиржамлик ҳамда фаровонлик тилайман.