Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, ҳамкасблар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг яқинлари!
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсан ўзимнинг номимдан барчангизни янги 2024 йил билан муборакбод этаман!
Бугун бор куч ва имкониятларимиз Янги Ўзбекистон тараққиётига сафарбар этилган бир пайтда, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги - халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими, тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўлмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби пойтахтимизда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ҳамда шарафли хизматини давом эттириб келмоқда. Ишончим комилки, Ватанимиз равнақи йўлида Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни биргаликда давом эттирамиз.