29 Октябр 2024 йил 962

Тошкент шаҳар ИИББда аёлларни ҳимоя қилиш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар ҳудудий маркази раҳбарлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Президентнинг "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Мазкур қарор ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва зўравонликка учраган аёллар учун хавфсиз муҳит яратишга қаратилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилганларга қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда турли давлат органларининг ижтимоий ҳимоя қилиш ва жабрланганларни реабилитация қилиш чора-тадбирларини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориши зарурлиги таъкидланди.


Барча янгиликлар

Text to speech