4 Июн 2022 йил 2370

Юнусобод туманида автобус ҳайдовчилари ўртасидаги можаро ҳақида

Ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти ҳайдовчилари ўртасида юзага келган можаро акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
2022 йил 01 июнь куни, Юнусобод туманидаги савдо маркази ёнида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида, автобус ҳайдовчиси 31 ёшли Т.К. (01 646 АСА), шунингдек, иккинчи автобус ҳайдовчиси 43 ёшли А.У. (01 224 CGA) ва автобус кондуктори 25 ёшли М.Г.лар ўртасидаги оғзаки жанжал юзага келган, шу ерда бўлган бошқа фуқаролар томонидан ушбу можаро тўхтатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчилари Т.К. ва A.У.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига ("Майда безорилик") асосан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига тақдим этилган.

Барча янгиликлар

Text to speech