Қатағон қурбонларинининг оила-аъзоларидан хабар олинди
Собиқ мустабид тузумнинг қатағон йилларида Тошкент шаҳрида юз нафардан ортиқ ҳамюртимиз репрессия қурбони бўлган. Уларга асоссиз равишда турли айбловлар қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида ўтказилган хотирлаш маросимида қатағон қурбонларининг ҳозирда тирик оилаларидан уйларига бориб хабар олиш, кўнглини кўтариш ва йўқлаб туришни таъкидлаган эдилар.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари қатағон йиллари қурбони бўлган генерал-майор Ҳ. Яхёев ва Вахобжон Усмоновларнинг яқинлари, авлодлари хонадонида бўлиб, уларнинг хотирасини ёд этишди. Улардан ҳол-аҳвол сўрашди.
Туман ички ишлар органлари ходимлари Президентимиз ташаббуслари билан тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, юртимизда Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида жон фидо қилган қатағон қурбонлари номини хотирлаш борасида олиб борилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритдилар.