Асосий қомусимиз – Конституция қабул қилинган кун муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Бу йил юртимизда ушбу қутлуғ сананинг 31 йиллиги нишонланмоқда.
Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ходимлари томонидан фуқароларга идентификация карталарни тантанали равишда топшириш маросимлари ўтказилмоқда.
Жумладан, пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими, ИИО ФМБ бошлиғи, прокурори, солиқ бошқармаси бошлиғи иштирок этди. Маросим давомида паспорт олиш ёшига етиб, биринчи марта фуқаролик паспортини олаётган 8 нафар ёшларга, шунингдек туманда истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган 2 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олганлиги муносабати билан ID карта ҳамда республикамиз конституцияси китобини топширилди.
Шу каби тадбир Чилонзор туманида ҳам ташкил этилди. Биринчи марта фуқаролик паспортини олаётган ёшлар ўзини давлатимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини яна бир бор ҳис қилганлигини ва ҳис-ҳаяжон билан гапириб беришди.