27 Июл 2024 йил 2082

Ашёвий далиллар билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар вa уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш фактларини аниқлаш вa уларга чек қўйиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг 24 июль куни соат тахминан 09.45ларда Юнусобод туманида ўзини шубҳали тутган 2001 йилда туғилган Артём Ш. тўхтатиб холислар иштирокида текширилганда, ёнидан 14 дона ўрамда оғирлиги 1.21 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Аниқланган гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган ва тегишли ҳужжатлар билан терговга тақдим этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Артёмга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.


Барча янгиликлар

Text to speech