Халқ дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал қилиш борасида аҳоли билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш бўйича жойларда вазирлик идоралар, секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ва туманлар ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан мунтазам равишда фуқаролар қабуллари ташкиллаштириб келинмоқда.
Ўтган бир ҳафта давомидаги қабуллар жараёнида 42 нафар фуқародан турли мавзулардаги мурожаатлар келиб тушди. Улар ижтимоий ҳимоя, ишга кириш, тергов-суриштирув, паспорт-виза, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, хизматни ўташ ва ходимнинг ижтимоий ҳимояси кабиларни ташкил этди.
Мурожаатчилар кўрилган чоралар, кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ва тушунтиришлардан қониқиш ҳосил қилганликларини билдирдилар. Бу каби мулоқотлар давомий ўтказиб борилади, ҳолбуки улар кўплаб муаммоларга ўз вақтида ечим топиш имконини беради.