Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Магистратура тингловчилари Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғига бириктирилган 3-сектор фаолияти билан танишдилар
ИИВ Академияси Магистратура тингловчилари шу кунларда пойтахт ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида амалиёт ўташмоқда.
Яккасарой туманига бириктирилган тингловчилар ҳам ҳудудда сектор фаолияти, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ўз билим ва малакаларини оширдилар.
Куни кеча тингловчилар Яккасарой туманида жойлашган Ракатбоши МФЙда маҳалла еттилиги фаолияти билан танишишди. Аҳолидан келиб тушаётган барча мурожаатларни ўрганиш, уларга ечим топиш, халқ билан мулоқот қилиш йўналишида тажриба орттиришди.