Академик лицейда Президентимизнинг бешта ташаббуси амалда
Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган энг муҳим бешта ташаббус ёшлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари ўртасида оммалашиб бормоқда. Сир эмаски бўлажак ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида спортга, мусиқага, расм чизишга, китобхонликка қизиқувчи, серқирра иқтидорли ёшлар кўп. Иқтидорли ёшлар республика ва халқаро миқёсдаги спорт ва ижодий мусобақаларда мунтазам иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 3-4 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат консерваториясида “Музыка жизни” IV Халқаро мусиқий танловда иштирок этиб, фахрли 1-ўринни лицей 2-босқич ўқувчиси Ш. Мирзаахмедова эгаллади
Бундан ташқари пойтахтда “Ўзбек жанг санъати” бўйича 2008-2009 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувда 46 кг вазн тоифасида лицей 1-босқич ўқувчиси А. Шамшидинова иштирок этиб, фахрли 1-ўрин совриндори бўлди.
Кўрик-танлов ва мусобақалар ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.