Шайхонтоҳур туманидаги учинчи сектор ҳудудидаги 13 та маҳаллада камбағалликни йўқотиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, аҳолини иш билан банд қилиш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий объектлар ва турар-жойларда қишки мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда.
Хусусан, 3-сектор ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг 323 кв.М томи, 200 метр тарновлар, 41 та кириш йўлаклари ва 25 та кўп қаватли уйларнинг ертўла муҳандислик коммуникациялари жорий таъмирланди. 6 та маҳалла ҳудудидан ўтган Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб 3,5 км, Муқанна кўчаси бўйлаб ва Бешқайрағоч кўчасига қадар 400 метр масофада 110 кВт ли юқори кучланишли кабель тортилди. 6 та трансформатор янги катта кучланишли трансформаторлар билан алмаштирилди.
Бундан ташқари, сектор ҳудудидаги аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш, эҳтиёжманд оилалар, муаммоли хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи давомида "Темир дафтар"га киритилган 33 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди, 6 нафарига коммунал қарзларини тўлашда, 62 нафар шахсга керакли дори-дармонларни сотиб олишда ёрдам берилди. 57 та оилага 146 кВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга қуёш панеллари ўрнатиб берилди.
"Аёллар дафтари"га киритилган 791 ишсиз хотин-қиздан 781 нафари ишга жойлаштирилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган икки нафар хотин-қизга 20 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.
"Ёшлар дафтари"га ўтган давр мобайнида 236 нафар ёш киритилган бўлиб, уларнинг 228 нафарига манзилли ёрдамлар кўрсатилиши натижасида рўйхатдан чиқарилди. Жумладан, 8 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди, 7 нафари ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб ускуна сотиб олиш мақсадида субсидия ажратилди, 121 нафар ёшга олий таълим муассасалари контракти, хорижий тилларни ва тадбиркорликни ўрганиш ўқув курслари харажатларининг 50 % қисми тўлаб берилди.
Бу йўналишдаги ишлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.