15 Сентябр 2022 йил 759

Аэропорт автотураргоҳидаги вазият юзасидан маълумот

Маълумки, “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропорт олдида фуқароларга қулайлик яратиш ва махсус такси хизматини жорий этиш мақсадида Е-auksion.uz  платформаси орқали очиқ аукцион ташкил этилган. Тендерда «Bobur Diyor» компанияси ғолиб бўлиб, жорий йилнинг 12 сентябрь кунидан «Taxi Airport Tashkent» махсус такси хизматини йўлга қўйган. Эндиликда аэропорт ҳудудида такси хизмати айнан шу компания томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ бу ҳолат йўловчи ташиш билан шуғулланувчи бошқа ҳайдовчиларнинг эътирозига сабаб бўлган.
Бугун 15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Анвар Джураев аэропорт ҳудуди атрофидаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан учрашиб, профилактик суҳбат ўтказди ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech