Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасидаги тадбирлар
Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан оила-турмуш доирасида аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар туман маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказди. Унда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, оилавий қадриятлар, гендер тенглик, хотин-қизларга нисбатан турли хил тазйиқ ва зўравонликларга йўл қўймаслик каби мавзулар муҳокама қилинди.
Учрашув сўнгида иштирокчиларга мавзу бўйича тарқатма материаллар берилди.