3 Март 2023 йил 776

Ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон-Япон ёшлар инновацион марказида “Кибержиноятчиликдан огоҳ бўлинг!”, “ОИТСга қарши курашиш давр талаби” мавзуларида талабалар билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабалари, университет раҳбарияти, Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кибержиноятчилар тузоғига тушиб қолмаслик, шахсий маълумотларни ҳеч кимга бермаслик, банк пластик карталари билан боғлиқ маълумотларни бегоналарга маълум қилмаслик, таваккалчиликка асосланган турли хил қимор ўйинларида иштирок этмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ОИТС касаллигининг салбий оқибатлари, унинг белгилари ва ҳимояланиш усуллари ҳақида маълумот берилди.

Давра суҳбати якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Барча янгиликлар

Text to speech