Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадасида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
Ёшлар ойлиги доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Патруль-пост хизмати бригадасида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Бош бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари, кўп йиллар давомида виждонан хизмат қилиб нафақага чиққан ходимлар, ҳамда ички ишлар органларининг ёш ходимлари иштирок этди.
Учрашувда фахрийлар томонидан ходимларга Ички ишлар органлари тарихи ҳақида зарур маълумотлар берилди. Олдинги йиллардаги билан ҳозирги кундаги фаолият ҳақида мулоҳаза юритилди. Кекса авлод вакиллари бугунги шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир ходим жиноятчиликнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатиши лозимлиги ҳақида уқтирилди.
Тадбирда хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган ходимларга фаҳрий ёрлиқлар топширилди. Ёш авлод тарбиясига катта ҳисса қўшаётган фахрийлар ҳам алоҳида тақдирландилар.