Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ ходимлари томонидан ўқув-амалий семинарлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳар ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари жойларда соҳавий хизмат ходимлари учун ўқув-амалий семинарлар ўтказиб келишмоқда. Жумладан, куни кеча мазкур марказ экспертлари подполковник С. Ланкин ва майор Х. Рахимбаевлар Олмазор тумани ИИО ФМБ ТБ терговчилари учун “Ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби” мавзусида амалий-семинар ташкил этишди.
Семинарда воқеа жойини кўздан кечириш, қўл бармоқ изларини олиш, уларнинг кўринишини аниқлаш усуллари, лаборатория шароитида мураккаб қўл бармоқ изларини текшириш, физикавий ва кимёвий усулларда уларни аниқлаш усулларини намунавий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, машғулотлар давомида иштирокчиларга ҳодиса жойидан олинган ашёвий-далиллар ва уларнинг жиноятларни фош этишдаги муҳим аҳамияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Учрашув якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.