8 Июл 2023 йил 662

“Тўмарис издошлари” мусобақасининг ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Сўнгги босқич шартларига кўра, ҳарбий дала шароитида яраланган шахсга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш машқи ўтказилди. Шарт якунига кўра 3-ўринни Яшнобод тумани, 2-ўринни Олмазор, Учтепа ва Яккасарой тумани, 1-ўринни ИИББ Марказий аппарати жамоаси эгаллади.

Кейинги шартга кўра жамоа аъзолари дала шароитида овқат пишириш мусобақасида беллашди. Таомни тайёрлашни бошлаш ва тугатиш, танлов ҳайъатига баҳолаши учун тайёр таомни тақдим қилиш вақтлари танлов маъмурияти томонидан 3 соат этиб белгиланди.

Дала шароитида мазали таом тайёрлаш шарти бўйича: 3-ўринни ИИББ Марказий аппарати, 2-ўринни Шайхонтоҳур тумани, 1-ўринни Юнусобод тумани жамоаси қўлга киритди.

Шу куннинг ўзида мусобақанинг барча шартлари таҳлил қилиниб, ғолиб жамоалар аниқланди. Ҳайъат аъзолари томонидан жамоаларнинг баҳолари эълон қилинди. Барча шартлар якунига кўра, 3-ўринни Олмазор тумани ИИО ФМБ терма жамоаси, 2-ўринни Яккасарой тумани ИИО ФМБ терма жамоаси ва 1-ўринни ИИББ марказий аппарати терма жамоаси қўлга киритди.

Жамоалар Бош бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тантанали равишда рағбатлантирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech