Ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББда “Тўмарис издошлари” мусобақаси бошланди. Пойтахт ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл-ходималар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада 12 жамоадан иборат жами 120 нафар аёл-ходималар иштирок этмоқда.
Мусобақасининг биринчи кунида 800, 400, 200, 100 метр эстафетага югуриш, шунингдек, бассейнда эркин услубда 50 метр масофага сузиш шартлари бўйича ходималар беллашди.
Эстафетага югуриш шартида 3-ўринни Чилонзор тумани, 2-ўринни Миробод тумани ва 1-ўринни Марказий аппарат жамоаси аъзолари қўлга киритди. Сузиш шартида 3-ўринни Мирзо Улуғбек тумани, 2-ўринни Яккасарой тумани ва 1-ўринни Марказий аппарат жамоаси аъзолари қўлга киритди.