7 Июл 2022 йил 2014

Талончиликка суиқасд

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 24 июнь куни 22 ёшли Нурмухаммад У. ижтимоий тармоқдаги сайтлардан бирига “Iphone 13 Pro” русумли телефон сотилиши ҳақидаги эълонни жойлаштирган. Шундан сўнг, номаълум шахслар унга қўнғироқ қилиб, ушбу телефонни 1000 AҚШ долларига сотиб олишга тайёр эканликларини маълум қилишган. Улар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида учрашишга келишиб олдилар. Учрашувда икки нафар фуқаро Нурмуҳаммаднинг қўл телефонини тортиб олмоқчи бўлган, бироқ унинг қўлидаги мосламани тортиб ололмай, воқеа жойидан қочиб кетишган. Тез орада жиноятчилар қўлга олинди. Улар 18 ёшли Баҳриддин Ш. ва 19 ёшли Бобур Ю. эканлиги аниқланди.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Интернетда мулкингизни сотиш ҳақида эълон жойлаштиришда эҳтиёт бўлинг.

Барча янгиликлар

Text to speech