Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Сув ресурслари – келажак учун” мавзусига бағишланди. Тадбирда Бош бошқарма ММИ ва КБТХ бош инспектори майор Элбек Нормўминов маъруза қилди. У ўз маърузасида, сув ресурслари нафақат инсонлар учун, балки бутун тирик жонзот учун ҳам зарур бўлган бебаҳо неъмат эканлигини, уни тежаб ишлатиб, келажак авлодга ҳам борича етказишимиз кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Навбатдаги маъруза “Ислом динида коррупцияга қарши курашиш масалалари” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Жиззах вилояти, Арнасой тумани бош имом-хатиби Отабек Йўлдошев ёритиб берди. У ўз маърузасида, коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омиллигини, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисалигини ҳамда ҳар қандай жамият учун ушбу иллатга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлади.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.