Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Сайлов – сайловчилар хоҳиш-иродасининг ифодаси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт Университетининг Тошкент филиали вакили, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, профессор Шуҳрат Ғоибназаров маъруза қилди. У ўз маърузасида, 9 июль куни мамлакатимизда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтганлигини, сайлов жараёнини кузатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда халқаро ташкилотлар кузатувчилари сайлов демократик ислоҳотларнинг умумэътироф этилган тамойилларига мос келишини тасдиқлаганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида, шахсий таркибига Иван Тургеневнинг “Оталар ва болалар” романи ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди.