24 Феврал 2023 йил 983

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида бир нечта фуқаро ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида, 1992 йилда туғилган 617-сонли автобус ҳайдовчиси Б.Б. ва 1993 йилда туғилган 93-сонли автобус ҳайдовчиси А.Ў. ўзаро мижоз талашиб, бир-бирларининг йўлларини тўсганлиги сабабли ўртада келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг, ҳайдовчилар Б.Б. ва А.Ў. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун судга тақдим этилади.

Барча янгиликлар

Text to speech