10 Июн 2023 йил 2851

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи тан жароҳати олганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 8 июнь куни тахминан соат 15.30 ларда Учтепа туманидаги мактаблардан бирида шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси 2008 йилда туғилган С.С. ва ўқитувчи 1999 йилда туғилган С.Б. ўзаро оғзаки гап талашиб қолган ва ўқитувчи С.С.ни бир маротаба шапалоқ билан урган. Шундан сўнг ўқувчининг акаси – 10-синф ўқувчиси 2006 йилда туғилган С.С. келиб ўқитувчи С.Б.ни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech