21 Июн 2023 йил 1236

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида, 1985 йилда туғилган “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси К.З. ҳамда 2003 йилда туғилган “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси Б.А. лар йўл талашиш оқибатида ўзаро жанжаллашганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech