9 Июн 2023 йил 3507

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда эркак киши вояга етмаганга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 17.00 ларда 1968 йилда туғилган Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида, вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech