Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази: мақсад ва вазифалари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази вакили филология фанлари доктори, профессор Иброхим Юлдашев маъруза қилди. У ўз маърузасида, Ўзбекистонда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ислом цивилизацияси ривожида мамлакатимизнинг ролини ошириш, буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этиш борасидаги ишлар миллий ва халқаро даражада фаол давом эттирилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Навбатдаги маъруза “Рақамлаштириш – коррупцияга қарши курашда энг самарали ечим” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакили Хикматилла Файзуллаев ёритиб берди. У ўз маърузасида, рақамли технологияларни давлат бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш тизимига жорий этиш, жараён шаффофлигини ошириш ва давлат хизматларини контактсиз кўрсатилишини таъминлаш орқали коррупция даражасининг сезиларли пасайишига олиб келаётганлигини таъкидлади.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Чўлпон” ва “Мир Араб мадрасаси” номли видеороликлар ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.