13 Июн 2024 йил 450

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2024 йилнинг 16 июнь куни пойтахтимиздаги 121 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.  

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 июнь соат 00:00 дан 7.00 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади:

Мирзо Улуғбек тумани: 

— "Тўра бува" масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача. 

Бектемир тумани: 

— “Хўтон”" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир  йўли  кўчасигача. 

Олмазор тумани: 

— “Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси - КХАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон - Сағбон кўчалари  чорраҳасигача. 

— "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан,  Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача. 

Шайхонтохур тумани: 

— “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача. 

— "Хўжа Аламбардор" масжиди олдидаги Бунёдкор - Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон - Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача. 

— “Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача. 

Чилонзор тумани: 

— “Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача. 

— "Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача. 

— “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача. 

— “Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқумий кўчалари кесишган кўприк  остидан Олий Мажлис биноси  қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади. 

Учтепа тумани: 

— “Абдуллох ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни  кўчалари чорраҳасигача. 

— "Ҳазрати Али” масжиди Назарбек-Махорат кўчалари чоррахасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача. 

Юнусобод тумани: 

— “Минор” масжиди олдидаги  КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача. 

— “Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан  Шивли кўчасигача. 

Яккасарой тумани:

 — “Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача. 

Яшнобод тумани:

— “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

— "Али ибн Абу Толиб" масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон - Салоҳият кўчалари  чорраҳасигача.  

Миробод тумани:

“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ  ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. 

Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Барча янгиликлар

Text to speech