11 Июн 2023 йил 644

Қўшимча маълумот

Учтепа туманида мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабабли келиб чиққан можаро натижасида ўқитувчи тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши ва айбдор шахсга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech