Ҳозирда ёнида пичоқ олиб юриш урфга айланиб боряпти. Бироқ, барчамиз шуни англашимиз керакки, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юрганлик учун ЎзР МЖтКнинг 185 прим. 2-моддага (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) мувофиқ жарима солишга сабаб бўлади. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик чора-тадбирлар давомида, аниқланиб олинган ўткир тиғли кесувчи буюмларни экспертизадан ўтказиш учун Бош бошқарманинг Эксперт-криминалистик марказига юборилади. Жумладан, йил бошидан Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ мутахассислари томонидан совуқ қуроллар бўйича 229 та экспертиза ўтказилиб, натижалари бўйича қонуний чоралар кўриш юзасидан хулосалар берилган. Шу муносабат билан, фуқароларимиз ўз фарзандларига, қариндош ва дўстларига пичоқ олиб юриш аянчли оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунтириб беришлари керак.