12 Июн 2023 йил
650
Ўғриликда гумон қилинган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Бектемир тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни 24 ёшли Нозима Д. 33 ёшли Мансур Ж. хонадонига дарвоза қулфини бузиб кирган. Шундан сўнг унга тегишли бўлган сандиқдан 750 AҚШ доллари ва 27.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумондор шахс аниқланиб ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.