26 Июн 2023 йил 990

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “ОАВ – жамият тараққиётининг кўзгуси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, фалсафа фанлари доктори Фаррухбек Олимов маъруза қилди. У ўз маърузасида, 1994 йилдан буён ҳар йили 27-июнь Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланишини ҳамда мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари сони барқарор ўсиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари, социология фанлари доктори, профессор Тошпўлат Матибоев жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов юзасидан нутқ сўзлади. У ўз маърузасида, сайловда қатнашаётган 4 нафар номзод яъни, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – партия етакчиси Улуғбек Иноятов, «Адолат» социал-демократик партиясидан – Робахон Махмудова, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Либерал-демократик партиясидан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Хамзаевлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech