20 Март 2024 йил 785

Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Сизларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан янгиланиш байрами – Наврўз айёми билан табриклайман.

Халқимиз Наврўзни меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми сифатида минг йиллардан бери нишонлаб келмоқда. Ушбу байрамнинг янгиланиш, яшариш ва гўзаллик тимсоли бўлган баҳор фаслида нишонланиши ҳам бежиз эмас. Бу кунда кўзлар қувончга, қалблар умидга тўлади, янги-янги марраларни забт этиш иштиёқи ошади. Юртимиздаги байрам шукуҳи ҳар бир хонадонга кириб боради.

Ушбу байрамда барчангизга бахту саодат, оилангизга тинчлик, хотиржамлик, хонадонингизга файзу барака тилайман. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи

генерал-майор Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech