7 Сентябр 2024 йил 3010

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда "Pepsi Music Fest 2024" мусиқа фестивалига келган фуқаролар жамоат тартибини бузаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Юнусобод туманида "Pepsi Music Fest 2024" мусиқа фестивалининг биринчи куни ўтказилди. Соат 18:00 дан 22:20 ларга қадар бўлиб ўтган тадбирда кўплаб мусиқа ихлосмандлари йиғилган. Бироқ улар орасида бир нечта фуқаролар жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этганлар ҳам бўлди. ИИО ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг шахси аниқланиб, 5 нафар вояга етмаганларнинг ота-онасига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қолган фуқароларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шунингдек ўтказилган текширув жараёнида фуқаролар тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар келиб тушмаганлигини маълум қиламиз. Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. 

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Ташкил этилган оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлашингизни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини бажаришингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech