1 Апрел 2024 йил 1569

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Мирзо Улуғбeк – буюк олим ва давлат арбоби” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети вакили тарих фанлари доктори, профессор Файзулло Эрназаров маъруза қилди. У ўз нутқида, Мирзо Улуғбек - буюк аждодларимиз орасида астроном-олим, математик, тарихчи, мусиқа ҳамда форс ва араб шеърияти билимдони, жаҳон илм-фани ривожи ва умуминсоний тараққиётга катта ҳисса қўшган давлат арбоби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури ҳамда Мунавварқори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. 


Барча янгиликлар

Text to speech